ЙИЛЛАР МАРЖОНИДА ЯНА БИР ГАВҲАР Қадрдон сўз... Айтадиган, эшитадиган сўзларимизда фақат жаранг эмас, шаклу шамойил, ранг, ҳаттоки, суврат бор. Дейлик, “қадр” сўзи тилимизга келиши билан кўзимизга ёруғлик, кўнглимизга ҳарорат ингандек бўлади. Бир неча қадрдон сиймолар нигоҳимиздан қаторлашиб ўтади. Қайнотам раҳматли ҳовлидами,